Қозоғистонда террорчилар ҳарбийларнинг кийимидан фойдаланаяптими? 

Олам 10388
image

Қозоғистон фуқаролари давом этаётган аксилтеррор операциясида ўта эҳтиёткор бўлиши керак, чунки тарқоқ жиноятчилар гуруҳлари ҳужумларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг кийим-кечакларидан фойдаланган ҳолда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Республика ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилди. 

“Қозоғистонликлар ва биринчи навбатда, Олма-ота аҳолиси ҳушёр бўлиши керак. Тарқалган жиноятчилар гуруҳлари ҳужумларни давом эттириши мумкин”, деган агентлик манбаси. 

Бундан ташқари, манбага кўра, жиноятчилар баъзан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг формасини кияди. 

“Бу ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хатти-ҳаракатларини обрўсизлантириш учун ҳам ниқоблаш, ҳам тинч аҳолини чалғитиш учун қилиниши мумкин. Масалан, бир кун аввал қўлга олинган Олма-ота вилоятидаги тергов изоляторига уюштирилган ҳужумнинг айрим иштирокчилари ҳарбий кийимда бўлган”, дея қўшимча қилган манба.

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 146
Рейтинг: 3
Теглар
t
×