Қозоғистонда ИИБ бошлиғининг жасади топилди

Олам

image

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Жанат Сулейменов ўлик ҳолда топилди. У ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Буни Тараз ҳокимлиги (вилоят маъмурий маркази) матбуот хизмати “Интерфакс-Қозоғистон” агентлигига тасдиқлаган.  

“Афсуски, ҳа, шундай. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда”, дейилган ҳокимлик хабарида. 

Қозоғистонлик журналист Михаил Козачковнинг Telegram’да ёзишича, тартибсизликлардан сўнг Сулейменовга нисбатан жиноий иш очилган. 

“Унга трибунал (фавқулодда суд органи) таҳдид қилди”, деб ёзган журналист. 

Бошқа манбаларда бу маълумот тасдиқланмаган. 

Маълумот ўрнида, Тараздаги тартибсизликлар чоғида вилоят ҳокимлиги, ҳукмрон “Нур Отан” партияси биноси ва полиция бошқармасига ҳужум уюштирилган.

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

5 январь куни, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика Сакен Исабековни давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистондаги вазият

Баҳолаганлар

468

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг