Қирғизистонда коронавирус туфайли айрим товарларни экспорт қилиш тўхтатилди

Олам

image

Қирғизистон Республикасида коронавирус тарқалиши муносабати билан айрим товарларнинг экспортига тақиқ қўйилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг коронавирусга қарши курашиш бўйича бош штаби маълум қилди.

“Бош вазир Муҳаммедқали Абилгазиев имзолаган фармонга биноан, олти ойга мамлакатдан айрим турдаги товарларни олиб чиқилишига тақиқ ўрнатилди”, деди бош штаб вакили.

Фармонга кўра, буғдой, буғдой уни, ўсимлик ёғи, гуруч, макарон, шакар, товуқ тухуми, ёдланган туз, чорва учун озуқа, салфеткалар, антибактериал ва дезинфекциялаш воситалари экпортига тақиқ қўйилди. Ушбу маҳсулотларни мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетишга уринган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 14 та ҳолат аниқланди. Вирусга чалинганларнинг кўпи Саудия Арабистони ва Қувайтдан қайтган мамлакат фуқаролари ҳисобланади. Жорий йилнинг 22 март куни ушбу мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистонда товарлар экпортига ҳеч қандай чекловлар қўйилмади. Фақатгина тиббий ниқоб ва комбинзонларга ички талаб ошгани боис, уларни экпорти вақтинча тўхтатилди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Экспорт Қирғизистон Коронавирус

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг