Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар 14 нафарга етди
Олам
−
21 Март 2020
5827Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ иккита янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда бугун, 21 март куни "Kabar" нашри хабар берди.
"Қирғизистонда яна иккита янги коронавирус инфекцияси аниқланди", дейди коронавирус бўйича бош штаб вакили.
Таъкидланишича, COVID-19 аниқланган одамларнинг бири Франциядан, иккинчиси эса Умра зиёратидан қайтган Қирғизистон фуқаролари ҳисобланади. Уларнинг бири Бишкекдаги Оқ-кема меҳмонхонасида изолация қилинган. Шундай қилиб, Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 14 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида уч кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланганларнинг барчаси Саудия Арабистонидан қайтгани маълум бўлди. Сўнгра, жорий йилнинг 20 март куни яна 3 кишида ҳам ушбу инфекция аниқланди. Бугун, 21 март куни эрталаб яна 6 кишида ушбу касаллик аниқлангани ҳақида хабар берилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 286 696 нафарга етди. Бу касаллик туфайли 11 889 киши вафот этди. Беморлардан 8 117 нафари ёки 4 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касаллик юқтирганларнинг 93 602 нафари бу вирусдан тузалган.
LiveБарчаси