Қирғизистонда бир ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам 4843
image

Қирғизистон Республикасида коронавирус хавфи сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Кеча, 21 март куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков раислигида ҳ давлат идоралари раҳбарлари, Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги ваколатли вакили, Бишкек шаҳар ҳокими иштирокида Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. 

Унда коронавирус инфекциясининг Қирғизистон Республикаси ҳудудида тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўриб чиқилган. 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Короновирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш бўйича Республика тезкор штаб бошлиғи Кубатбек Боронов, Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев Хавфсизлик Кенгашининг қабул қилинган чора-тадбирлари ва илгари қабул қилинган қарорлари тўғрисида ҳисобот берган. 

Республика тезкор штаб бошлиғи Кубатбек Боронов коронавирус инфекциясининг кейинги тарқалишининг олдини олиш учун бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш таклифини билдирди. 

Ушбу масалани муҳокама қилиш натижасида Хавфсизлик Кенгаши мажлиси иштирокчиларининг тор таркибда таклифларини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилинган. Унга мувофиқ Қирғизистон Республикаси Бош вазирига мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини 22 мартдан 1 ой муддатга жорий этиш таклифи киритилган. 

Қирғизистон Республикаси Ҳукуматига Хавфсизлик Кенгаши котибияти билан биргаликда фавқулодда вазият юзага келганда тегишли операцион режани ишлаб чиқиш топширилди. 

Мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий қилинганини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил 12 апрелга белгиланган бир қатор маҳаллий кенгашларда сайловлар санасини кейинга қолдиришга қарор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистоннинг яқин қўшниси бўлган Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар 14 кишини ташкиш этмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 186
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×