Фарғонада магистрал газ қувурида ёнғин юз берди 

Категориялар 2479
image

Фарғона вилоятида магистрал газ қувури тешилиши натижасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2019 йил 3 декабрь соат 15:15 да Фарғона вилояти Бешариқ тумани Бахмал қишлоғи ҳудудидан ўтган Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли “Бешариқ” ГТСга борувчи диаметри 219 мм бўлган қувур тармоғининг 4-5 км оралиғида ноқонуний ҳолда, тегишли рухсатномаларсиз экскаватор ёрдамида ер ишларини (тош олиш) олиб бориш натижасида магистрал газ қувур тармоғига шикаст етказилган ва қувур тешилган. Бу эса ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган ва оқибатда экскаватор ҳайдовчиси 1960 йилда туғилган Д.М. куйиш тан жароҳати олиб, тезкорлик билан Бешариқ шаҳар шифохонасига етказилган.

Авария ҳолатини тезкор равишда бартараф этиш учун магистрал газ қувурига газ бериш тўхтатилган ва ёнғин тезда ўчирилган.

Авария натижасида шикастланган газ қувури кеч соат 20:50 да қайта тикланди, аҳолига табиий газ етказиб бериш 4 декабрда тикланади.

“Ҳурматли ватандошлар!

Барча турдаги энергия таъминоти тизимининг, айниқса юқори босимли газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди ва хавфсизлик талабларига амал қилишга, ҳамда шу каби ҳолатларни олдини олишга чақириб қоламиз”, дейилади хабарда.

Aввалроқ, автомобиллар устахонасида 3 та машина ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3
t
×
×