Президент гўшт нархи ошгани ҳақида гапириб, импорт бўйича режа тузишни топширди
Local
−
21 July 11722 1 minute
Ўзбекистонда жорий йилнинг апрель-июнь ойларида гўшт нархи 6-8 фоизга кўтарилган. Бу ҳақда бугун, 21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз очди.
Қайд этилишича, йиғилишда иқтисодий барқарорлик учун энг муҳим масалалардан бири – инфляция муҳокама қилинган. Давлат раҳбари бозорда товар ва хизматлар таклифини кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлаш вазифаси қўйилганини эслатган.
Вилоят ҳокимлари январь-июнь ойларида инфляцияни 3 фоиздан оширмасликни мақсад қилган. Лекин Самарқанд вилоятидан ташқари бирорта ҳудуд буни уддалай олмаган.
Апрель-июнь ойларида гўшт нархи 6-8 фоизга кўтарилгани қайд этилган. Шу боис, импорт гўштни самолётда ташиш харажатларини қоплаш учун 300 миллиард сўм ажратилган. Пойтахт ва Тошкент вилоятидан тадбиркорлар самолётда 1 минг 300 тонна гўшт олиб келгани айтилди. Лекин бошқа ҳудудлар бу борада етарли ташаббус кўрсатмаган.
Давлат раҳбари ҳокимлар ва масъуллар гўшт балансини вилоятлар кесимида қайта кўриб чиқиб, қачон ва қайси давлатдан қанча гўшт олиб келиш бўйича аниқ режа тузиши шартлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September