Ҳамзат Чимаев Швеция фуқаролигидан воз кечди
Спорт
−
23 Сентябрь 2023
10183Келиб чиқиши чеченистонлик бўлган машҳур UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев Швеция фуқаролигидан воз кечди. Бу ҳақда спортчининг менежери Маҳди Шаммас хабар берди.
Манбага кўра, Ҳамзат энди Бирлашган Араб Амирликлари байроғи остида жанг қилади.
Чимаев 16 ёшида ота-онаси билан Швецияга кўчиб кетганидан сўнг, шу мамлакат номидан мусобақаларда қатнаша бошлаган. У ММА'даги фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Чимаев сўнгги жангини АҚШ вакили Кевин Ҳолландга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ бўғиш усули билан ғолиб бўлганди.
Маълумот учун, спортчи Швецияда намойишкорона Қуръон китобини ёқиб юборилиши ортидан бир неча бор ҳукуматга қарши ўз норозилигини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Швецияда полициясининг рухсати билан акция ўтказилган ва унда Ироқдан келган 37 ёшли муҳожир Салван Момика Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлаб, уни ёқиб юборганди. Бу ҳаракат кўпчилик томонидан, хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам қораланди. Салван Момика эса 20 июль куни яна Стокгольм полициясининг рухсати билан Ироқ элчихонаси яқинида акция ўтқазди ва мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръон нусхасини тепди. Кейинчалик Дания пойтахти Копенгагендаги Ироқ элчихонаси олдида ҳам ўта миллатчи “Даниялик ватанпарварлар” гуруҳи вакиллари митинг ўтказиб, Қуръон китобини ёқиб юборди. Кейинчалик Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Қуръон таҳқирланишини қоралади.Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги эса Швеция ва Данияда Қуръонни таҳқирлаш билан боғлиқ ҳаракатларни дунё мусулмонлари учун ҳақоратомуз, деб атади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси “Нафрат сўзларига қарши курашиш контекстида динлараро ва маданиятлараро мулоқот ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш” резолюциясини қабул қилди. Ўзбекистон унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь