UFC Ўзбекистонда турнир ўтказишни режалаштирмоқда

Спорт

−

visibility329 timer1 дақиқа

image

Тарихда илк бор Ўзбекистонда дунёнинг энг йирик ММА промоушени – UFC турнири ўтказилиши мумкин. UFC 2027 йилда турнирлар географиясини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “La Gazzetta Georgia” нашри хабар берди.

Манбага кўра, UFC Ўзбекистон, Қирғизистон ва Грузияда ҳам мусобақалар ташкил этишни кўзламоқда. Маълумотларга қараганда, Ўзбекистондаги (Тошкентдаги “Ҳумо Арена”) ва Грузиядаги (Тбилиси спорт саройи) турнирлар 2027 йилнинг учинчи чорагига режалаштирилган. Бишкекдаги “Бишкек Арена”даги мусобақа эса келаси йилнинг тўртинчи чорагида ўтказилиши мумкин.

Ҳозирча аниқ саналар эълон қилинмаган, мусобақалар ўтказиладиган ареналар ҳам дастлабки маълумотларга асосланган.

Маълумот учун, Қозоғистонда ҳам илк бор UFC турнири ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақа 2027 йил 1 май куни Олмаота шаҳридаги “Алмати Арена”да бўлиб ўтиши кутилмоқда. Лига 2020 йилда ҳам Қозоғистонда турнир ташкил этишни режалаштирган, бироқ коронавирус пандемияси сабабли ушбу режа амалга ошмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг