Араб давлатлари Исроил билан алоқа ўрнатишга тайёр – Блинкен
Олам
−
17 Январь
6186Яқин Шарқ ва ундан ташқаридаги араб давлатлари Исроил билан муносабат ўрнатишга тайёр – бунақаси илгари бўлмаган. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумидаги панел муҳокамаси чоғида маълум қилди.
“Араб давлатлари ва мусулмон давлатлари, ҳатто Яқин Шарқ минтақасидан ташқарида бўлса ҳам, Исроил билан интеграция ва хавфсизлик нуқтаи назаридан муносабатларни ўрнатишга тайёр – бунақаси илгари бўлмаган. Улар бунга кафолат бермоқда”, дейди АҚШ дипломати.
Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатларнинг барчаси, худди АҚШ каби, можарога ечим Фаластин давлатини яратиш ва Фаластин раҳбариятини ислоҳ қилиш, деб ҳисоблайди.
Маълумот учун, 2020 йил сентябрь ойида Вашингтонда Исроил томони АҚШ воситачилигида Баҳрайн ва БАА билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича ҳужжатларни имзолаганди. Уч томонлама битим "Иброҳим келишуви" деб номланди. Кейинчалик Марокаш ва Судан яҳудий давлати билан муносабатлари яхшиланганини эълон қилди. Баҳрайн ва БАА билан тинчлик ўрнатилгунига қадар, Исроил араб давлатлари орасида фақат Миср ва Иордания билан яқин алоқаларга эга эди.
Шунингдек, Блинкен жорий йилнинг 4 январь куни Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб сафарга чиқиб, Иордания, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Фаластин, Баҳрайн, Исроил ва Туркияга ташриф буюрганди.
Эслатиб ўтамиз, Давосдаги форумда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири, шаҳзода Файсал бин Фархон ал-Сауд Саудия Фаластин масаласи ҳал этилса, Исроил давлатини тан олиши мумкинлиги ҳақида айтди.
LiveБарчаси