Жанубий Корея Адлия вазирига импичмент эълон қилинди

Олам

image

Жанубий Корея парламенти Адлия вазири Пак Сон Чжэ ва полиция бош комиссари Чо Чжи Хога ҳарбий ҳолат жорий этилгани учун импичмент эълон қилди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди

Маълум қилинишича, вазирнинг истеъфосини 295 депутатдан 195 нафари қўллаб-қувватлаган, 100 нафари эса қарши чиққан. Чо Чжи Хонинг импичментини 202 нафар депутат маъқуллаган бўлса, 88 нафари қарши овоз берган ва бир депутат бетараф қолган.

Парламентда кўпчиликни ташкил этувчи Демократик партиянинг таъкидлашича, Адлия вазири воқеани режалаштиришда иштирок этгани ва ҳарбий ҳолат жорий этилганидан сўнг асосий ходимларни ҳибсга олишга ҳаракат қилгани учун жавобгардир. Партия маълумотларига кўра, Жанубий Корея полицияси бош комиссари ўз ваколатларини суиистеъмол қилган ва ҳуқуқ-тартибот идораларига Миллий ассамблея аъзоларининг киришига тўсқинлик қилишни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль 3 декабрь куни кечқурун ҳарбий ҳолат эълон қилганди. Қарор “Шимолий Корея тарафдори давлатга қарши кучларни йўқ қилиш” мақсадида қабул қилинган. Кейинчалик Юн Сок Ёль давлатга хиёнат ва исён иши бўйича тергов жараёнида мамлакатни тарк этиши тақиқланган эди.  Шу билан бирга, Жанубий Кореянинг Сеул прокуратураси собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хёнгни Президент Юн Сок Ёль қисқача ҳарбий ҳолат эълон қилганидан кейин давлатга хиёнат қилганликда айблаб, тергов давомида ҳибсга олганди.  Шундан сўнг, вазир Ким Ён Хёнг ўзи сақланаётган тергов изоляторида жонига қасд қилишга уринган


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея импичмент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг