Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди (видео)
Олам
−
03 Декабрь
19880Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент Юн Сок Ёль фавқулодда йиғилиш ўтказган. Йиғилишда у ўзига қарши импичмент жараёнини ўтказишга уринишлар туфайли ҳокимият фалаж бўлиб қолиш хавфи борлигини эълон қилган. Шундан сўнг, Президент мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган.
“Мен Шимолий Кореяга қарши кучларни йўқ қилиш ва эркин конституциявий тартибни ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қиламан”, деган у.
Президент ўз мурожаатида ҳарбий ҳолатни жорий этишни “одамларнинг эркинлиги ва хавфсизлигини, шунингдек, мамлакатнинг давлатга қарши кучлар ҳаракатларидан барқарорлигини таъминлашнинг муқаррар чораси” деб атаган.
Шу билан бирга республика Мудофаа вазирлиги барча Қуролли кучларнинг асосий қўмондонлари йиғилиши ўтказилганини ва уларнинг фавқулодда тайёргарлигини кучайтириш бўйича кўрсатмалар чиқарганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Шарқий Хитой денгизида июнь ойидан бери иккинчи бор “Freedom Edge” номли ҳарбий машғулотларни бошлаганди. Машғулотларда Япония томонидан “Хагуро” эсминеци (ҳарбий кема тури), Orion P-3 патруль самолёти, F-15 ва Mitsubishi F-2 қирувчи самолётлари ҳамда Boeing E-767 иштирок этганди. Жанубий Корея томонидан икки эсминец, жумладан “Соэ Рю Сон Рён”, Orion P-3 патруль самолёти ва F-15 қирувчи самолётлари қатнашганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь