“Ёвузлик яна қайтди”. Зеленский 9 май муносабати билан мурожаат йўллади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Хотира ва ярашиш куни муносабати билан украиналикларга мурожаат йўллади. Мурожаатни у Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабадан 77 йил ўтиб, “Бошқа ҳеч қачон” шиорига зид равишда Украинада уруш бошланишига бағишлаган.

“Бу йил биз “Бошқа ҳеч қачон” сўзларини бошқача талқин қиламиз. Биз “Бошқа ҳеч қачон”ни бошқача эшитамиз. Бу оғриқли ва шафқатсиз эшитилади. Сўз сўнгида ундов эмас, сўроқ. Бошқа ҳеч қачон? Буни Украина ҳақида ҳам айтинг.

Ушбу шиордан “ҳеч қачон” сўзи олиб ташланди. Бу сўз махсус операция деб аталадиган уруш вақтида ампутация қилинган. Улар юрагимизга пичоқ санчиб, кўзларимизга қараб: "Бу биз эмас!" дейишди. Улар "Яна қила оламиз" деб "Бошқа ҳеч қачон"ни ўлдиришди.

Иккинчи жаҳон урушидан ўнлаб йиллар ўтиб, Украинага зулмат қайтди. Ва у ҳозир яна оқ-қора рангда. Яна! Ёвузлик қайтиб келди. Яна! Фақат бошқа шаклда, турли шиорлар остида, лекин бир мақсад билан. 

Украинада нацизмни қонли тиклаш амалга оширилди. Бу ушбу режимга фанатик тақлид. Унинг ғоялари, ҳаракатлари, сўзлари ва белгиларига. Унинг ваҳшийликларини сеҳрлангандек такрорлаш ва зулмни муқаддас иш деб кўрсатишгача бўлган далилларгача... Унинг жиноятларини такрорлаш ва ҳатто "устоз"данда ошиб кетиш. Ксенофобия, нафрат, ирқчилик ҳамда улар олиб келиши мумкин бўлган қурбонлар сони бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатиш”, дейди Зеленский.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг