Путиннинг шартини қабул қилиш Украинанинг мағлубияти бўлади – Столтенберг

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг ўт очишни тўхтатиш учун Украина ўз Қуролли кучларини Россиянинг эгаллаб олган ҳудудларидан олиб чиқиб кетиш шартини бажариши Москванинг ҳарбий мақсадларига эришиши бўлади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг кеча, 14 июнь куни НАТО Мудофаа вазирлари йиғилиши якунидаги якуний матбуот анжуманида сўз очди.  

“Ушбу таклиф Россия ўз ҳарбий мақсадларига эриша олишини англатади, чунки украиналиклар аллақачон эгаллаб олган Россиядан кўра кўпроқ ҳудуддан воз кечиши керак”, дейди у.  

Столтенбергнинг фикрича, Украина эмас, Россия қўшинларини олиб чиқиши керак. 

У, шунингдек, НАТО қурол-яроғи Украинада тинчлик ўрнатишга, шунингдек, Швейцариядаги тинчлик саммитининг муваффақиятли ўтказилишига ҳисса қўшиши ҳақида фикр билдирди. 

Аввалроқ, Бош котиб НАТО Украина учун қарор қабул қила олмайди, деб бир неча бор таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин Россия ТИВ раҳбарияти билан учрашувда Россия Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича янги тинчлик таклифи билан чиқаётганини айтган эди. Унда Қрим, Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия ҳудуди сифатидаги мақомини тан олиш, Украинанинг қўшилмаслик ва ядро қуролидан холи мақомини мустаҳкамлаш, уни демилитаризация ва деназолификация қилиш ҳамда Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш назарда тутилган. Шу билан бирга, музокараларни бошлаш учун Украина ўз кучларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудидан олиб чиқиши керак. 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Йенс Столтенберг Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг