Зеленский Путиннинг таклифини ультиматум деб атади

Олам

image

Киев Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинага нисбатан қуролли босқинни тўхтатиш бўйича шартини ультиматум деб билади. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Италиянинг “Sky TG24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Ушбу баёнотлар ультиматумдир, уларда аввал мавжуд бўлган ультиматумлардан бошқа ҳеч нарса йўқ”, дейди у Россия Президенти Владимир Путиннинг янги таклифига изоҳ бериш сўровига жавобан.  

Зеленскийнинг таъкидлашича, Москванинг бу ташаббусини қабул қилиш ҳудудларни ўз қўли билан беришини англатади. 

Унинг фикрича, таклиф можарони музлатишдан иборат, аммо можарони музлатиб бўлмайди. 

Аввалроқ Путин Россия ТИВ раҳбарияти билан учрашувда Россия Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича янги тинчлик таклифи билан чиқаётганини айтган эди. Унда Қрим, Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия ҳудуди сифатидаги мақомини тан олиш, Украинанинг қўшилмаслик ва ядро қуролидан холи мақомини мустаҳкамлаш, уни демилитаризация ва деназолификация қилиш ҳамда Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш назарда тутилган. Шу билан бирга, музокараларни бошлаш учун Украина ўз кучларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудидан олиб чиқиши керак. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made