Европа парламенти Каховка тўғонининг портлатилишини Россиянинг ҳарбий жинояти деб баҳолади
Олам
−
16 Июнь 2023 6775 2 дақиқа
Кеча, 15 июнь куни ўтказилган Европа парламентининг ялпи мажлисида жорий йилнинг 6 июнь куни Украинадаги Каховка тўғонининг портлатилиши Россиянинг ҳарбий жинояти деб баҳоланди. Бу ҳақда вакиллик органи расмий саҳифасида эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинди.
Унда айтилишича, тўғоннинг вайрон қилиниши Украинада кенг кўламли сув тошқини ва экоцидга сабаб бўлгани айтилади. Йиғилишда уруш жиноятлари, жумладан, тўғон вайрон этилишида айбдор бўлган барча қонун доирасида жазоланиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 июнь куни эрталаб Украинанинг вақтинчалик Россия томонидан эгалланган Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғон портлаши оқибатида вайрон бўлганди. Бунинг оқибатида аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолди ва Херсон вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилинди. БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам мазкур масалани кўриб чиқди. Киев ва Москва станциядаги портлашда бир-бирини айблади. Россия Тергов қўмитаси Каховка ГЭСи вайрон қилиниши бўйича жиноий иш қўзғатди.
НАТО, Европа Кенгаши ва Германия эса портлашда Россиянинг қўли борлигини айтди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова эса Украина ГЭСга ҳужум қилишни режа қилганини олдиндан билганини билдирди. Каховка ГЭСи ўрнида янги станция қуриш учун камида беш йил вақт ва бир миллиард гривна (27 миллион доллар) керак бўлиши маълум қилинди. 7 июнь куни эса Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ ва Қизил Хочнинг Каховка ГЭСидаги фавқулодда ҳолатга муносабатидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.
Шунингдек, Каховка ГЭСи тўғонининг вайрон бўлиши сабабли Украинанинг 700 минг аҳолиси ичимлик суви танқислигига дуч келиши мумкинлиги айтилган эди.
Каховка ГЭСининг вайрон бўлиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 18 кишига етгани, қутқарув операцияси бошланганидан бери 7,5 мингдан ортиқ одам сув тошқини зонасидан эвакуация қилингани айтилган эди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль