Украинада тўғон портлатилди. Айбдор ким? (видео)

Олам

image

Бугун, 6 июнь куни Украинанинг Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғони портлатиб юборилди. Киев ва Москва бир-бирини тўғонни портлатганликда ва Украина жанубида кенг кўламли сув тошқинига сабаб бўлганликда айблади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Украина Қуролли кучларининг жанубий қўмондонлигининг маълум қилишича, Россия кучлари босиб олинган Херсон вилоятида совет давридан қолган Каховка тўғонини портлатиб юборган.

Ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган видеоларда тўғон атрофида кучли портлашлар содир бўлгани ва сув оқиб чиқаётгани акс этган. Баландлиги 30 метр ва узунлиги 3,2 км бўлган тўғон 1956 йилда Днепр дарёсида қурилган. У 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ва Россия назорати остидаги Запорожье атом станциясини ҳам сув билан таъминлайди.

“Вайронагарчилик кўлами, сувнинг тезлиги ва ҳажми ҳамда сув босиш эҳтимоли аниқланмоқда”,  дейилади Украина тарафининг баёнотида.

Россия ахборот агентликлари эса тўғон ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлганини хабар қилган. Россия назоратидаги Каховка шаҳри мэри Украинани террорчилик актида айблаган. Россия томонидан тайинланган Херсон вилояти раҳбари эса тўғон яқинида эвакуация бошлангани ва сув беш соат ичида жуда муҳим даражага етишини маълум қилган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов Президент Владимир Зеленский мамлакат жанубидаги Каховка тўғони портлаши юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказишини ёзган.  

Гарчи Зеленский ўзининг кечаги нутқида жумбоқли кўриниб, Украинанинг Бахмутда олдинга силжишини олқишлаган бўлсада, Украина расмийлари ҳеч қандай кенг ва муҳим янги кампания ҳақида сўз очмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина тўғон Каховка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг