Россия Тергов қўмитаси Каховка ГЭСи портлатилиши бўйича жиноий иш очди

Олам

image

Россия Тергов қўмитаси Украинадаги Каховка ГЭСи тўғонининг вайрон қилиниши бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

“Украина қуролли тузилмаларининг жиноий ҳаракатлари оқибатида Каховка ГЭСи вайрон бўлди. Натижада Херсон вилоятидаги аҳоли пунктлари сув остида қолди. Ушбу факт бўйича Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми "а”, “c" бандларида назарда тутилган жиноят (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида содир этилган ва катта миқдордаги мулкий зарар ва бошқа оғир оқибатларга олиб келадиган террорчилик ҳаракати) асосида жиноий иш қўзғатди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Тергов қўмитаси минтақага етказилган зарар миқдорини аниқлашини, барча иштирок этган шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 июнь куни Украинанинг Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғони портлатилганди. Киев ва Москва бир-бирини тўғонни портлатганликда ва Украина жанубида кенг кўламли сув тошқинига сабаб бўлганликда айблади. Ҳозирда ҳудуддаги учта аҳоли пункти бутунлай сув остида қолди. Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашини чақиртирди. Кенгаш тўғон портлатилиши юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жиноий иш Каховка ГЭСи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг