Херсонда фавқулодда ҳолат жорий этилди

Олам

image

Украинанинг Херсон вилоятида Каховка гидроэлектр станциясининг ишдан чиқиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда бугун, 7 июнь куни Россия Фавқулодда вазиятлар хизматига таяниб, ТАСС хабар берди. 

“Херсон вилоятида “фавқулодда вазият” иш режими жорий этилди”, деган агентлик манбаси.

Билдирилишича, бундан олдинроқ вилоятнинг Новокаховка туманида фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Айтиш жоизки, Каховка ГЭСининг вайрон қилиниши катта экологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки станциядаги портлаш оқибатида у ердаги машина мойи сувга оқиб кетган. Ҳозирда аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолмоқда. Украина ва Россия эса бир бирини айблашда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳам Каховка ГЭСининг портлатилиши муҳокама қилинганди. Унда Россия ва Украина вакиллари бир бирларининг ҳукуматларини мазкур вайронагарчиликда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Херсон Каховка ГЭСи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг