Трампнинг одами Москвага борди (видео)

Олам

image
Украина бўйича музокаралардаги янги шахслар ким ва Яқин Шарқ уларни қандай боғлайди? north_east

Украина бўйича музокаралардаги янги шахслар ким ва Яқин Шарқ уларни қандай боғлайди?

АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф бугун, 6 август куни Россия раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш учун Москвага етиб борди. У Внуково аэропортига қўнди. Бу ҳақда “Reuters” ва Россия давлат ОАВлари ТАСС ва РИА Новости манбаларига таяниб хабар берди. 

Уиткоффни Украинадаги урушни тугатиш бўйича АҚШ билан музокараларда Россия делегацияси таркибида бўлган Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари, Россия Президентининг хорижий давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев кутиб олди.

Махсус элчининг Россияга ташрифи ҳақида аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп эълон қилган эди. Маълумки, Трамп россиялик мавқедоши Владимир Путинга Украинадаги урушни тугатиш чораларини кўриш учун 10 кун муҳлат берган эди. Унинг сўзларига кўра, Москвадагилар Уиткоффни “кўришни хоҳлаган”.

“Улар уни учрашувга таклиф қилишди. Демак, бундан нима чиқишини кўрамиз”, деди Трамп.

Ультиматум икки кундан кейин тугайди. Агар Россия Украинада тинчлик ўрнатишдан бош тортса нима бўлади деган саволга Трамп шундай жавоб берди:

“Хўш, санкциялар бўлади. Аммо улар санкцияларни енгиб ўтишни жуда яхши билади. Шундай қилиб, нима бўлишини кўрамиз”.

АҚШ Президентининг сўзларига кўра, санкциялардан қочиш учун Москва “одамлар ўлимини тугатадиган битим тузиши” керак.

Ҳиндистон ва Покистон, Камбоджа ва Таиланд, Конго Демократик Республикаси ва Руандани мисол қилиб келтирган Трамп, “Биз кўплаб мамлакатларнинг уруш олиб боришини тўхтатдик” деди.

“Биз ҳам бу урушни тўхтатамиз ва кимдир буни қилиши керак”, деди Президент.

Қайд этиш жоиз, Уиткофф ва Путин аллақачон 11 февраль13 март11 апрель ва 25 апрель кунлари Россияда музокаралар ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Уиткоффнинг Москвага ташрифи арафасида, кеча, 5 август куни Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ раҳбари Дональд Трамп билан суҳбатлашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Кирилл Дмитриев Стив Уиткофф Стивен Уиткофф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг