“Толибон” фаластинликларга қилинган ҳужумни қоралади

Олам

image

"Толибон" вакили Забиҳулло Мужоҳид Ал-Ақсо масжидида фаластинликларга қилинган ҳужумни қоралади. Бу ҳақда "Sputnik Афғонистон" хабар берди

Қайд этлишича, Забиҳулло Мужоҳид масжидга бостириб кирган Исроил хавфсизлик кучларини танқид қилган. У муқаддас жойларга қилинган ҳужумлар халқаро қонунларга зид эканини таъкидлаб, ушбу ҳаракатни инсониятга қарши жиноят деб баҳолаган. Шунингдек, Забиҳулло Мужоҳид Ислом давлатларини фаластинликларни биргаликда ҳимоя қилишга чақирган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни фаластинлик 26 ёшли йигит Исроил ҳарбийларининг ҳужумига учраган аёлни ҳимоя қилишга уринганида отиб ўлдирилган эди. 5 апрель куни эса Исроил хавфсизлик кучлари Ал-Ақсо масжидига бостириб кириб, у ердаги фаластинликларга шовқинли гранаталар, заҳарли газ, резина ўқлар ва бошқа воситалар ёрдамида ҳужум қилди. Оқибатда ўнлаб фаластинликлар жароҳат олганди. Ушбу ҳаракат кўплаб норозилик намойишларини келтириб чиқарди. 6 апрель куни эса Ливан ҳудудидан Исроилга қарши ракета зарбалари берилди. Бунга жавобан Исроил ХАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги ўқув базаси ва ҳарбий постларига ҳужум қилди. Шундан сўнг, Ливан ҳудудига ҳам ҳужум уюштирилди.  

Европа Иттифоқи Исроилдаги ҳужумларни қоралаб, томонларни вазмин бўлишга чақирган бўлса, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисийни Исроилга қарши бирлашишга чақирганди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ал-Ақсо Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг