Суриядаги террорчилар сафига қўшилган ўзбекистонлик халқаро қидирувга берилди
3-саҳифа
−
16 Апрель
13875Москвада ўз бизнесини йўлга қўйган бўлсада, тинч ҳаётидан воз кечиб, Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Алишер Тожибоев халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
1970 йилда Тожикистоннинг Қўрғонтепа шаҳрида туғилган Алишер Тожибоев ишлаб, пул топиш мақсадида Россиянинг Москва шаҳрига бориб-келиб юрган. У қурилиш ишларида ишлаб юриб, 2004 йилда чечен миллатига мансуб Ислом исмли шахснинг диний экстремистик оқим ғоялари таъсирига тушган ва шу пайтда ўзи бошчилигида Москва жамоатини ташкил қилган.
Тожибоев 2008 йилда Москвада “Ҳалол” номли тамаддихона очади. Ишлаб, пул топиш мақсадида борган танишларини ишга олиб, бу ерда уларнинг миясини диний экстремистик оқим ғоялари билан заҳарлаб, ўзининг жамоатини кенгайтиради.
2012 йилда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Алишер Тожибоев терговдан яширинган.
Ҳозирда махсус қидирувда бўлган Тожибоев 2013 йилда Москва орқали Туркияга, у ердан Сурияга ўтган. Ҳозирги кунда у Суриядаги халқаро террористик гуруҳлар сафида.
Эслатиб ўтамиз, ИИБ томонидан бу каби қидирувлар анча фаоллашиб, аввалроқ ҳам бир қанча шахслар, хусусан Абдуваҳоб Абдураҳимов, Жалолиддин Мансуров, Миролим Ўлмасов, Дилшод Қодиров, Азиз Тошкентбоев, Шариф Убайдуллаев қидирувга берилган эди.
LiveБарчаси