Суриядаги жангариларга қўшилган яна бир ўзбекистонлик қидирувга берилди
3-саҳифа
−
08 Апрель
347792012 йилда Россия Федерацияси орқали Туркияга, у ердан Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилган Жалолиддин Рустамович Мансуров қидирувга берилди. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Мансуров 2005 йилда Учтепа туманидаги аграр коллежига ўқишга қабул қилинади, бироқ, 2007 йилда 2-курсни битирмай туриб ўқишни ташлаб кетади ва бўёқчилик ишларида отасига ёрдам бериб, шу касбни эгаллайди.
2010 йилга келиб, янги дўстлар орттирган Жалолиддин уларга эргашиб диний таълим олишни бошлайди. Отасининг айтишича, ўша вақтларда уйининг олдида ўғлининг Шерзод исмли нотаниш йигит билан гаплашиб турганини кўради. Бир неча кундан сўнг йигит уйидан бутунлай чиқиб кетади ва ҳозиргача ота-боланинг ўртасида алоқа мавжуд эмас.
Ўша йили Россияга, у ердан Туркияга борган Мансуров 2012 йилда экстремистлар таъсирига тушиб, Сурия давлатига ўтиб кетади ва террорчи гуруҳлар таркибига қўшилади. 4 нафар фарзанднинг отаси бўлган йигит қонуний аёли билан ажрашиб, бошқа аёлни ўзи билан Сурияга олиб кетади.
2015 йилда Мансуровнинг ўлими ҳақида хабар тарқалишига қарамай, бу расман ўз тасдиғини топмаган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жалолиддин Мансуровга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётган андижонлик Абдуваҳоб Абдураҳимов қидирувга берилган эди.
LiveБарчаси