Суриядаги ўзбекистонлик жангари қидирувга берилди
3-саҳифа
−
27 Март
22576Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётган андижонлик йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Абдуваҳоб Абдураҳимов 1999 йил Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. У Россиянинг Тула шаҳрида мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрган вақтида, "Жавҳад ан-нусра" халқаро террористик ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган "Тавҳид ва жиҳод катибаси" гуруҳининг ғоявий етакчилари таъсирига тушиб қолган. Кейинчалик ушбу ташкилот ғояларини қўллаб-қувватлаб, 2022 йилда Россиядан Туркияга, у ердан эса Сурияга ўтиб, террорчилик ташкилоти таркибида фаол жанговар ҳаракатларда қатнашиб келган.
Абдуваҳоб Абдураҳимов ҳозирда ҳам жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани аниқланган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида унга нисбатан 2023 йилда Жиноят кодексининг 155-2- (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми 244-1-моддалари (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия орқали Сурия давлатига ўтиб жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқаро Исломиддин Муҳиддин ўғли Қодиралиев қидирувга берилган эди.