Суриядаги ўзбекистонлик жангари қидирувга берилди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Туркия орқали Сурия давлатига ўтиб жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқаро Исломиддин Мухиддин ўғли Қодиралиевни қидирувга берди.

Қайд этилишича, Исломиддин Қодиралиев 1992 йилда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган, 2014 йил июнь ойида Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрига мавсумий ишлаш мақсадида бориб, у ерда халқаро террористик ташкилоти раҳнамоларининг таъсирига тушиб яширин жамоатларда иштирок этган. 2015 йилнинг бошларида у ердан Туркия орқали Сурия давлатига ўтиб, жанговар ҳаракатларда қатнашган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезқор қидирув тадбирлари натижасида Исломиддин Қодиралиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 155-2-моддаси (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ҳамда 244-2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбли деб топилиб, 2016 йилда қидирувга берилган.

ИИБ матбуот хизмати фуқароларни огоҳликка чақириб, чет давлатларда туриб ўзининг радикал, экстремистик ва Ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилиб келаётган кимсаларнинг домига тушиб қолмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро террор ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик йигит қидирувга берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Террор Қидирув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг