Тошкентда 13 яшар қиз қидирувга берилди

Жамият

image

Пойтахт Тошкентда 13 яшар қиз йўқолиб қолди. Унинг қидирилаётгани ҳақидаги маълумот Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилинди. 

2007 йилда туғилган Бахриддинова Одина Қаюм қизи жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 10:45 да Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уй манзилида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. 

Белгилари: бўйи 150 см, сочлари тўқ жигар ранг, юзи юмалоқ, кўзлари қора. 

Кийимлари: қора калта кўйлак, оёқларига “босоножка” кийган.

Қидирувга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизмумкин: 71-232-30-40, 71-232-40-50, 71-278-58-40 ёки 102, шунингдек қизнинг қариндошларининг рақамлари: 99-646-85-03, 91-548-67-47, 99-842-60-11.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкентда уйидан гўзаллик салонига деб чиқиб кетган 26 яшар Меҳрибону Искандарова ҳам қидирувга берилган эди. Орадан кўп ўтмай ИИББ унинг топилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қидирув

Баҳолаганлар

572

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг