Диққат! 26 ёшли қиз қидирилмоқда
Жамият
−
07 Август 2020
51443Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 26 ёшли қиз жорий йилнинг 6 август куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди.
Туманнинг “Шифокор” маҳалласи, 8-уй, 59-хонадонда яшаган 26 ёшли Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи 6 август куни тахминан соат 8:30 да уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Охирги маълумотга кўра, у Чилонзор тумани “Ц” мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10:30да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этилган.
Белгилари: бўйи 160 см, кўзи қора, сочи узун ва тўқ жигарранг. Эгнидаги кийими: ҳаворанг кўйлак ва жинси шим, қаймоқ рангли мокасима.
Тошкент шаҳар ИИББ йўқолган қизни излашда ёрдам беришни ва маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали беришни сўраган: 71-278-58-40 (Чилонзор туман ИИО ФМБ), 71-230-50-85 (Олмазор тумани ОИИ ФМБ), +998-90-973-64-68 (қизнинг яқинлари), 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь