Россияда 20 йил қидирувда бўлган машина Қибрайдан топилди
3-саҳифа
−
16 Февраль 2021
23037Россия Федерациясида бири 20 йил иккинчиси 10 йил мобайнида қидирувда бўлган транспорт воситалари Қибрай ва Тошкент туманларида сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига Қибрай туманида яшовчи фуқаро Ғ.С. ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида ўзига тегишли "Ваз-2106" транспорт воситасини узоқ йиллар уйида сақлаб келганлиги, илгари фуқаролиги бўлмагани сабабли фуқаролиги йўқ шахсларга бериладиган давлат рақам белгисини олганини маълум қилган.
Ҳозирда эса Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлгани учун тегишли тартибда транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасини алмаштириб, бошқа давлат рақам белгиси беришни сўраган.
Ушбу транспорт воситасига тегишли маълумотларни ва транспорт воситасини агрегат рақамларини Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими”дан текширганида автомобиль 2000 йилнинг 12 март кунида Россия Федерациясининг Оренбург шаҳридан олиб қочилгани ҳамда қидирувда экани аниқланган.
Шунингдек, Тошкент туманида яшовчи фуқаро И.А. сотиб олган “ГАЗ-330202” русумли юк транспорт воситасини расмийлаштириш учун ДЙҲХХга олиб келган. Ушбу автомобилнинг ҳам агрегат рақамлари текширилган. Натижада транспорт воситаси 2011 йилда бери қидирувда эканлиги, уни номаълум шахслар Россия Федерациядан олиб қочганлиги маълум бўлган.
Ҳозирги кунда ҳар иккала ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли хулоса қилиш учун тергов органига топширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь