Террорчи гуруҳларни молиялаштириб келаётган ўзбекистонлик қидирувга берилди
3-саҳифа
−
11 Апрель
47876Диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб, уларни молиялаштиргани аниқланган Дилшод Қодиров қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Дилшод Ҳожимуродович Қодиров 2006 йилда диний экстремистик оқимлар таъсирида Бирлашган Араб Амирликлари орқали Сурияга ўтиб, террорчи гуруҳлар сафига қўшилган.
Қодиров Тошкентда яшаган вақтида тадбиркорлик фаолиятини олиб борган. Бундан ташқари, у мунтазам спорт билан ҳам шуғулланган. Маълумотларга кўра, Қодиров террорчилик фаолиятини хориждаги диний экстремистик гуруҳларга молиявий ёрдам кўрсатишдан бошлаган. У топган даромадини четдаги шерикларига жўнатиб турган. Ҳозирги кунда унинг айнан қаерда экани маълум эмас.
Орадан узоқ вақт ўтишига қарамай Дилшод Қодиров яқинлари билан алоқага чиқмаган. 2010 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Дилшод Ҳожимуродович Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги террорчилар сафига қўшилган 34 ёшли Миролим Мирсамиғович Ўлмасов қидирувга берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь