Ироқ Ҳормузни айланиб ўтиб, нефть олиб чиқишни бошлади – “Reuters”
Олам
−
13:05 352 2 дақиқа
Ироқ Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатнови узилишлари сабабли ўн йиллар давомида деярли фойдаланилмаган Сурия орқали ўтувчи қуруқлик йўналиши бўйлаб нефть экспортини қайта тиклади. Юзлаб бензовозлар хомашёни саҳро орқали Ўрта Ер денгизидаги Суриянинг Банияс портига етказиб бериш учун Басра яқинидаги омборхона олдида навбатга турибди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, ташиш харажатлари қимматлигига қарамай, Суриядаги кўп йиллик можаро якунлангани боис ушбу йўналиш яна жозибадор бўлиб қолган.
“Жорий йилнинг октябрь ойидан бери Ироқ нефтини Баниясга Қатарнинг UCC Holding энергетика холдинги ташимоқда”, дея маълум қилган Basra Oil Company давлат компанияси бош директори Бассем Абдул Карим.
Унинг сўзларига кўра, SOMO давлат экспортчи компанияси билан тузилган шартномага мувофиқ, холдинг суткасига 120 мингдан 150 минг баррелгача нефть олиб чиқмоқда, ҳажм эса бўш юк машиналари сонига боғлиқ.
Келишув шартларидан хабардор манбанинг маълум қилишича, UCC ихтиёрида 6 мингта юк машинаси мавжуд ва компания автопаркни 10 мингтагача кенгайтирмоқда. Ҳайдовчилардан бири Исҳоқ Муҳаммад шундай дейди:
“Биз нефтни Туба омборхонасидан юклаймиз ва Баниясга олиб борамиз. Бориш ва қайтиш йўли беш кунгача вақт олади”.
Келишув кучга кирган 26 октябрдан буён UCC қарийб 1,6 миллион баррель нефть олиб чиққан. “Reuters” танишган ҳужжатга кўра, 14 октябрдан бошлаб уч ой давомида холдинг бир баррели учун 38 доллар чегирма билан 5 миллиондан 14 миллион баррелгача оғир нефть юклашни режалаштирмоқда. Сурия орқали ташиш учун UCC ҳар бир баррель учун тахминан 12 доллар олади. Баниясдан нефть танкерларда Ўрта Ер денгизидаги нефтни қайта ишлаш заводларига, жумладан, Греция, Италия ва Туркияга юборилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 ноябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтонга энди Эрон билан келишув керак эмаслигини, чунки АҚШда “уларнинг бўғози борлигини” маълум қилганди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь