10 йилдан бери Сурияда бўлган яна бир ўзбек қидирувга берилди
3-саҳифа
−
13 Апрель
133092014 йилда Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Азиз Тошкентбоев қидирувга берилди. Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Билдирилишича, Азиз Тошкентбоев Тойирович 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Лақаби – “Исо чавандоз”. Миллати – ўзбек, ўрта маълумотли. Муқаддам судланмаган.
"Азиз Тошкентбоев оиласидан ажралиб, 2012 йилда ишлаш мақсадида Туркияга борганидан сўнг диний ақидапарастлик ғоялари таъсирига тушиб қолган ва халқаро террористик ташкилотлар вакиллари Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг экстремистик чақириқларига эргашган. У 2014 йилдан бери Сурияга ўтиб, террорчи гуруҳлар сафида жангларда иштирок этади", дейилади хабарда.
Ҳозирда Азиз Тойирович Тошкентбоевга нисбатан пойтахт ИИББ томонидан расмий қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ИИБ томонидан бу каби қидирувлар анча фаоллашиб, аввалроқ ҳам бир қанча шахслар, хусусан Абдуваҳоб Абдураҳимов, Жалолиддин Мансуров, Миролим Ўлмасов, Дилшод Қодиров қидирувга берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь