Подоляк НАТОни провокацион баёнотлар беришда айблади
Олам
−
19 Март 2022
18165НАТО Украинадаги урушда қатнашмайди ва мамлакат осмонини ёпмайди. Бу эса Россия билан ҳарбий тўқнашувга олиб келади. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ўз баёнотида айтиб ўтган.
“Вазир Ламбрехт (Германия Мудофаа вазири Кристина Ламбрехт – таҳр.) НАТО можароларга аралашмаслигини ва Украина узра учиш тақиқланган ҳудуд яратмаслигини айтди. Европа сиёсатчиларининг ҳар бир бундай баёноти Россия Федерациясини Украинада қирғин қилишга ундайди. Урушни уруш деб аташни истамасангиз ва Путиндан қўрқаётган бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда, провокацион баёнотлар берманг”, дейди Подоляк.
Маслаҳатчи, шунингдек Россия фуқаро авиациясининг ички парвозларини қандай чеклаш кераклигини ҳам айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Бермуд ороли фуқаро авиацияси бошқармаси жами 1367 та рус самолётидан 745 тасининг “учишга яроқлилик сертификатлари”ни бекор қилган. Қолган жиҳозлар лизингга (узоқ муддатли ижара – таҳр.) олинган объектлардир. Орол авиацияси Россия Федерациясидан ташқарига учмайди, чунки у бошқа органларнинг сертификатларини бекор қилишдан ва Россия операторлари билан шартномаларни бекор қилишдан қўрқади.
Подолякнинг сўзларига кўра, Россия бунга жавобан лизинг тўловларини амалга оширмаслиги ва самолётни миллийлаштиришини маълум қилган. Бу халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш бўлиб, жавобгарликка сабаб бўлади.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси