Нигер исёнчилари Францияни ҳарбий аралашув учун куч тўплаганликда айблади

Олам

image

Франция Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ECOWAS) бир қанча мамлакатларида ўз кучларини жойлаштиришда давом этмоқда. Бу ҳақда мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган Нигер армияси маълум қилди.

"Франция Нигерга қарши ушбу ташкилот билан ҳамкорликда режалаштираётган тажовузга тайёргарлик кўриш учун баъзи ECOWAS мамлакатларида ўз қўшинларини жойлаштиришда давом этмоқда", дейди исёнчи генерал-майор Амаду Абдураман.

Унинг фикрича, Париж ҳарбий интервенцияга тайёрланмоқда.

Ўз навбатида, Президент Эммануэль Макрон G20 саммити чоғида Франция Нигердаги исёнчилар ҳокимиятини тан олмаслигини ва мамлакатдан фақат ағдарилган президент Муҳаммад Базумнинг илтимосига кўра ўз қўшинларини олиб чиқишини айтган.

"Француз қўшини Нигернинг сўровига биноан мамлакат ҳудудига жойлаштирилган. Ҳарбийлар жойлашувини ўзгартириш масаласини президент Базум билан келишган ҳолда қабул қиламиз”, дейди Макрон.

Маълумот учун, Нигер Франциянинг собиқ мустамлакаси. Мамлакатда 1,5 мингга яқин француз аскари жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирида Нигерда давлат тўнтариши ўтказилиб, Президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилганди. У ва унинг оиласи исёнчилар томонидан қўлга олинди. ECOWAS эса Абдураҳмон Чиани бошчилигидаги қўзғолончилардан Базумни озод этиш ва ҳокимиятни сайланган президентга қайтаришни талаб қилди.  

Акс ҳолда Нигерга ҳарбий интервенция қилишни ҳам истисно этмаслигини билдирди. 19 август куни эса ECOWAS давлатлари Бош штаблари раҳбарлари ҳарбий аралашув учун кун белгилаганини эълон қилди. Шундан сўнг, Нигердаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаётган Мали ва Буркина-Фасо ҳукуматлари Ниамейга жанговар самолётларини юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Нигер интервенция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг