Исёнчилар Нигер Президентини қўлга олди
Олам
−
26 Июль 2023
10811Нигерда ҳарбий тўнтариш содир бўлди. Мамлакат Президенти Муҳаммад Базум исёнчилар томонидан қўлга олинган. Мудофаа вазири эса бедарак йўқолган. Ҳибсга олинганлиги ҳақидаги тахминлар ҳам мавжуд, дея хабар берди “Jeune Afrique” нашри.
Нигер раҳбари гвардиясининг бир гуруҳ аскарлари мамлакат пойтахтида Президент идораси жойлашган бинони тўсиб қўйди.
Президент гвардияси бошлиғи ва давлат тўнтаришига бошчилик қилган генерал Умар Чиани ҳозирча бунга изоҳ бермаяпти.
Базум 2021 йилда давлат раҳбари этиб сайланган ва Франциянинг яқин иттифоқчиси саналади.
Бундан ташқари, AFP манбасининг хабар беришича, мамлакат Президентини исёнчилар ушлаб турибди ва улар Муҳаммад Базумни озод қилишдан бош тортган. Армия эса исёнчиларга ультиматум қўйди.
Ўктамжонов Ойбек
LiveБарчаси