КХШТ кучлари Қозоғистондан қачон чиқади?

Олам

image

КХШТ кучлари Қозоғистонни мамлакатдаги вазият барқарорлашганидан кейин тарк этади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида сўз боради.

“КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонда вақтинча бўлади ва мамлакатнинг биринчи мурожаати билан вазият барқарорлашганидан сўнг мамлакатни тарк этади”, дейилади  баёнотда.

Шу ўринда Давлат котиби Ерлан Каринга кўра, Қозоғистондаги  аксилтеррор операциясида фақат маҳаллий махсус кучлар “Аристан”, “Арлан”, “Беркут”, шунингдек, Мудофаа вазирлиги қўшинлари иштирок этмоқда.

"Аксилтеррор операциясида фақатгина Қозоғистоннинг "Аристан", "Арлан", "Беркут" махсус бўлинмалари, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг террорчилик гуруҳлари ва бандит тузилмаларидан тозаловчи кучлари иштирок этади. КХШТ тинчликпарвар контингентини жалб қилиш биринчи навбатда Қозоғистон суверенитети ва яхлитлигини мустаҳкамлашга қаратилган”, деб ёзади Карин ўзининг Telegram каналида.

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

5 январь куни, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика Сакен Исабековни давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг