Энди россиялик журналист АҚШ Президентидан интервью олмоқчи
Олам
−
18 Февраль
12119“Россия Сегодня” медиа гуруҳининг бош директори Дмитрий Киселёв Россия етакчиси Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсон билан тарихий интервьюсидан сўнг, давлатлар ўртасидаги мулоқотни давом эттириш мақсадида АҚШ Президенти Жо Байден билан суҳбатлашиш учун сўров юборди. У бу ҳақда "Россия 1" телеканалининг "Вести недели" дастурида маълум қилган.
Киселёв сўровни Оқ уйга юборгани ва агар бу суҳбат ташкил этилса, у журналистика ва сиёсат тарихига киришини қўшимча қилди.
“Биз мамлакатларимизда бир-бирини тинглаш ва эшитиш имконияти етишмаётганига ишонамиз, шу билан бирга Россия Президенти Владимир Путин америкалик аудиторияга қаратилган интервьюга розилик бериб, муносиб ўрнак кўрсатди, деб ҳисоблаймиз. Интервьюни мен, “Россия Сегодня” медиа гуруҳи бош директори ва мамлакатнинг энг машҳур “Россия 1” телеканалидаги энг юқори рейтингли “Вести недели” ахборот-таҳлилий якшанба дастури бошловчиси Дмитрий Киселёв олишни режалаштирмоқдаман”, дейилган сўров хатида.
Унга кўра, интервью хорижий тилларга таржима қилиниши ва РИА Новости Telegram-каналида, веб-сайтида, Россия ҳамда бутун дунё бўйлаб медиа гуруҳининг кўплаб медиа платформалари ва ижтимоий тармоқларида тарқатилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 февраль куни эрталаб америкалик журналист Такер Карлсон Путиндан интерьвю олиш учун Москвага боргани ва кейинчалик Украина Президенти Владимир Зеленскийдан ҳам интервью олишини айтганди. Эртаси куни шов-шувли суҳбат Кремль сайтида эълон қилинди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Путин нега интервьюга розилик бергани сабабини очиқлади. Бир кунни ичида интервью 150 миллион мартадан кўп кўрилди. Унда Путин Украинадаги вазиятни музокаралар йўли билан ҳал қилишни исташини, бироқ Россия Украинадаги мақсадларига ҳали эриша олмаганини қайд этди. Ҳатто Зеленскийнинг отасига ўхшамаганини танқид қилди. Польяклар Гитлерни жаҳон урушини бошлашга мажбурлаганини иддао қилди. Кейинроқ Карлсондан унга ўткир саволлар бермагани учун нолиди ҳам. Бу интервью ортидан АҚШнинг собиқ давлат котиби ва биринчи хоними бўлган Хиллари Клинтон журналистни кескин танқид қилди. Путин рус армиясининг Украинага бостириб киришини “тарихий маълумотлар” билан асослаганидан сўнг, Мўғулистоннинг собиқ президенти Цахиагийн Элбэгдорж Мўғуллар империясининг бир нечта хариталарини ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилиб, Путинга тарихни эслатиб қўйди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь