Бир неча вилоятлардаги мактабларда қишки таътил узайтирилди

Жамият

image

Андижон, Хоразм, Наманган, Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди. 

Хоразм вилоятидаги барча умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда  мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди. 

Наманган вилоятида ҳам ҳудудда мавжуд 710 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда, барча мактабгача таълим муассасалари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ҳамда олий ўқув юртларида қўшимча таътил 18 январга қадар белгиланди.

Шунингдек, Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида ҳам таътил 18 январга қадар узайтирилди. 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги барча таълим муассасалари, ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим марказларида таътил кунлари 18 январга қадар узайтирилди.

Тошкент вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида ҳам таътил вақти узайтирилди. Ўқиш 18 январдан бошланиши белгиланди.

Қайд этилишича, ушбу вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим муассасаларидаги таътил вақтини узайтирилишига совуқ об-ҳаво сақланиб қолаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларда 16 январдан таълим жараёнлари тикланиши маълум қилинганди. Тошкент вилоятида эса ўқиш 12 январдан бошланганди. Андижонда эса мактабларда 11 январдан таълим жараёнлари тикланиши маълум қилинганди. 

Жорий йилнинг 11 январидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма-босқич бошданиши маьлум қилинганди.

Шу билан бирга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини эълон қилганди.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эса жорий йилнинг 5 январь куни аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023 ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб таътил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг