АҚШ Россияни ядро қуролини ишлатганликда айбламоқчи – Расмий Москва

Олам

image

Америка Қўшма Штатлар Россия томонини кимёвий, биологик ёки тактик ядро қуролидан фойдаланганликда айблаш учун провокациялар тайёрламоқда. Бу ҳақда Россия Қуролли Кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари раҳбари Игорь Кириллов маълум қилди.

“Мудофаа вазирлигида Америка Қўшма Штатлари томонидан Россия Қуролли Кучларини кимёвий, биологик ёки тактик ядро қуролидан фойдаланганликда айблаш учун провокациялар тайёрланаётгани ҳақида маълумотлар бор”, дейди Кириллов.

Унинг сўзларига кўра, бу Россиянинг Украина устидан ғалабасига бўлган реакциядир.

“Фақат шу йилнинг март-апрель ойларида Ғарб давлатлари раҳбарияти мунтазам равишда Россиянинг оммавий қирғин қуролларини қўллаши мумкинлиги ҳақида провокацион баёнотлар билан чиқмоқда”, дейди Кириллов.

Шунингдек, у жорий йилнинг 27 февраль куни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд Россия Федерациясининг Украина аҳолиси ва бутун дунёни қўрқитиш учун “сохта байроқ остида” кимёвий ва биологик қуроллардан фойдаланиш ниятида эканлигини маълум қилганини эслатиб ўтган. 

Таъкидланишича, АҚШ Давлат департаменти Украинага 400 мингтагача шахсий ҳимоя воситалари, 390 та разведка ускуналари ва 15 та "Страйкер” разведка машинасини топшириш масаласини кўриб чиққан. 

“Биз сизнинг эътиборингизни сиёсий мақсадларга эришиш учун Америка Қўшма Штатлари томонидан бу каби лойиҳалар бир неча марта амалга оширилганига қаратамиз. Ахборот провокациясининг энг ёрқин мисоли - АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлланинг 2003 йил 5 февралдаги нутқи. Унинг қўлидаги “кир ювиш кукунининг”  пробиркаси Ироққа бостириб кириш учун баҳона бўлиб, ярим миллионга яқин фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган”, дейди Кириллов.

Шунингдек, мисол тариқасида у 2017 йилда Суриядаги “Шайрат” аэродромига ракета ҳужумига сабаб бўлган зарин (асаб тизимларини ишдан чиқарувчи органофосфатли заҳарловчи восита) ишлатилгани ҳақидаги провокацияни, 2018 йилда эса Барз ва Жамраеда хлор ишлатилгани ҳақидаги провокацияни келтирган.

Кирилловнинг сўзларига кўра, ушбу воқеалар гувоҳлари Гаага судига Россия томонидан олиб келингани дунё ҳамжамияти кўзини очган. Бунга қадар ушбу провокациялар учун ҳеч ким жазоланмаган.

Айтиш жоизки,  расмий Москванинг АҚШ Россия томонини кимёвий, биологик ёки тактик ядро қуролидан фойдаланганликда айблаш учун провокациялар тайёрлаётгани ҳақидаги баёноти ҳам ушбу мамлакат ҳақиқатан ҳам оммавий қирғин қуролидан келажакда фойдаланиши ва буни провокация деб аташидан далолат бериши мумкин.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украинага босқин Россия-Украина ауруши

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг