Жиззахда алиментдан қарздор ота меҳмонхонадан топилди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида алиментдан 20 млн сўмдан ортиқ қарзи бор ота меҳмонхонада яширинган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бюронинг Жиззах вилояти қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарздор А.Д. Жиззах шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида аниқланган. У икки кишилик хонани буюртма қилиб, “шериги”ни кутаётган пайтда эшикдан ходимлар кириб келган.

Маълум бўлишича, А.Д.нинг алимент бўйича қарзи 20 миллион сўмдан ошиб кетган. У аввал ҳам фарзандини таъминлашдан бўйин товлагани сабабли нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка ҳам тортилган.

Ҳозирда қидирувда бўлган шахс топилиб, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун МИБнинг Фориш тумани бўлими давлат ижрочисига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада алимент тўлашдан қочиб, парда ортига яширинган ота қамалганди. Ўтган йили Қашқадарёда алимент тўламасдан қочиб юрган эркак уйидаги кўрпалар тагидан, Наманганда ва Сурхондарёда уй ертўласидан, Хоразмда товуқ фермасидан, Фарғона шаҳрида тунги клубдан, Андижонда холасининг ва Бухорода бувисининг уйидан топилганди. Шунингдек, илгарироқ Сурхондарё вилоятида вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган ота укасининг никоҳ тўйида ушланганди. Андижон вилоятида эса алимент тўлашдан қочиб юрган ота ўз уйининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида, шифер ортидан топилган. Самарқанд вилоятида эса алимент тўлашдан қочиб юрган ота шкаф ичидан чиққан. Навоий вилоятининг Кармана туманида эса 2 йил давомида алимент тўламай 71 млн сўм қарз бўлган ота тандир ичидан топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах алимент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг