Андижонда алиментдан қочиб юрган ота шифер ортидан топилди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида алимент тўлашдан қочиб юрган ота ўз уйининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида шифер ортидан топилди. Бу ҳақда вилоят Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Б.Д.дан ундирувчи Г.М. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган. Бироқ Бюро ходимлари томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан қарздор фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган ва алимент қарздорлиги 26 млн сўмга бориб етган.

Қарздорликни ундириш мақсадида бир неча маротаба қарздорнинг яшаш манзилига борилганда у ердан топилмагани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор фуқаро ўз ҳовлисининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида шифер ортига яширинган ҳолатда топилган.

 “Ҳозирда қарздорга нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган ота укасининг никоҳ тўйида ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон алимент ота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг