Хоразмда 4 йилдан бери алимент тўлашдан қочиб юрган эркак товуқ фермасидан топилди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида алимент қарздорлиги сабаб 4 йилдан ортиқ вақт мобайнида қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.  

Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди буйруғига асосан қарздор К.А.дан бир нафар фарзанди таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Қарздор алимент пулларини тўлашдан қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 12 март куни қидирув эълон қилинган. Унинг алимент тўловларидан қарздорлиги жорий йил 1 май ҳолатига кўра 101 миллион сўмни ташкил этган.  

Маълумотларга кўра, эркак Хоразм вилояти Урганч туманида иккинчи оиласининг уйида истиқомат қилаётганлиги аниқланган. 4 йилдан ортиқ вақт мобайнида қидирувда бўлган қарздор Хоразм вилояти, Урганч туманида жойлашган товуқ фермасида ишлаётган вақтида топилган.  

“Ҳозирда  қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман судига юборилган ва ушбу суд томонидан жорий йил 6 май куни қарздор К.А.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди”, дейилади хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда бўлган аёл Тошкент шаҳридаги чойхоналардан биридан топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Урганч алимент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made