Икки вилоятда ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар ушланди

3-саҳифа

−

image

Тошкент ва Хоразм вилоятларида дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ж.Р. умумий баҳоси 135 млн сўмлик сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 100 қути дори воситасини фуқарога сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Я.Э. фуқаро И.И.га 5 турдаги 28 280 дона дори воситалари ва 10 500 дона шприцларни 65,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўз хонадонида яширин омбор ташкил этиб, 3,3 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаб келаётгани аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг