Хоразмда уйини қиморхонага айлантирган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

−

image

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи фуқаро ўз уйида танишларини йиғиб, пул тикиладиган қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, Хонқа тумани “Ғайрат” маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган шахс ўз хонадонида таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўтказиш учун шароит яратиб берган.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг уйида уч нафар таниши билан пул тикиб қимор ўйнаётгани аниқланган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида қимор ўйинига тикилган 10 миллион сўмдан ортиқ пул маблағи ҳамда ўйинда фойдаланилган икки тўплам ўйин картаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирида ноқонуний қимор ўйини ташкил этган шахс аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг