Алимент тўлашдан қочиб юрган ота кўрпа тагидан топилди (видео)
3-саҳифа
−
14 Март
10487Қашқадарёда алимент тўламасдан қочиб юрган эр уйидаги кўрпалар тагидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2020 йил 22 майдаги қарорига асосан қарздор эркакдан ундирувчи фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.
МИБнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўлаши кераклиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, у пулни тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юргани ва уни топиш имкони бўлмагани сабабли унга нисбатан жорий йилнинг 12 январь куни қидирув эълон қилинган.
Бошқарма қидирув шуъбаси ходимлари кеча, 13 март куни қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилига борган. Қарздорнинг яшаш хонадонидаги барча жойлар кўздан кечириш жараёнида бир ходим уйнинг болохонаси ва томини текшираётган бир пайтда, 2-ходим отани йиқитилган кўрпалар тагидан олиб чиққан.
Шу куннинг ўзида мавжуд 28 млн. 971 минг сўм алимент қарздорлигини тўламаганлиги сабабли эркакка нисбатан жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда фарзандларига алимент тўламагани учун икки йил олдин қидирувга берилган ота уйининг ертўласидан топилгани ҳақида хабар берган эдик.