Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланди
3-саҳифа
−
1542 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.А. “Қумдарё“ МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. Ундан 520 кг кунжара, 310 кг пахта чигити, 125 литр ёғ ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида фойдаланишга яроқсиз бўлган 500 та иситиш қозонини ноқонуний сақлаб келган шахслар аниқланган эди.
Live
Барчаси