Аёлнинг уятсиз суратларини тарқатиш билан қўрқитган эркак қамоққа олинди

3-саҳифа

−

visibility1371 timer1 дақиқа

image

Қашқадарёда эркак ижтимоий тармоқ орқали танишган аёлнинг шахсий суратларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, ундан пул ундирган эркак ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида яшовчи, муқаддам судланган эркак TikTok ижтимоий тармоғидаги “18+” саҳифаси орқали Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл билан танишган. У аёлга уйланиш нияти борлигини айтиб, унинг ишончига кирган ва бир нечта шахсий суратларини қўлга киритган.

Кейинчалик эркак ушбу суратларни уятсиз тасвирларга айлантириб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган. Шу йўл билан аёлдан ўзининг пластик картасига пул ўтказиб беришни талаб қилган.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида аёл танишининг шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан 20 млн сўм талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг