Юн Сок Ёль сўроқда иштирок этмайдиган бўлди

Олам

image

Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Юн Сок Ёль соғлиғи сабабли ўтказилиши керак бўлган кейинги сўроқда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

“Президент Юн ўзини яхши ҳис қилмаяпти ва кеча ўз аҳволини тўлиқ тушунтириб берди”, деган давлат раҳбарининг адвокати Юн Гап Геун. 

Манбага кўра, сўроқ ишлари кейинга сурилиши мумкин. 

Қўшимча қилинишича, 15 январь куни Юн Сок Ёль 10 соатлик сўроқ пайтида кўрсатма беришдан бош тортган. Жанубий Корея ахборот агентлигининг хабар беришича, давлат раҳбари 15 январдаги исёнга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинганидан кейин тунни тергов изоляторида ўтказган. Аввалроқ сиёсатчининг адвокатлари Коррупцияга қарши тергов бошқармасидан (CIO) 16 январь эрталабга белгиланган суриштирув бошланишини кейинга суришни сўраган. Юн Сок Ёль сўроққа ўз ихтиёри билан келишга қарор қилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёль Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Аммо бу ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинди. Шундан сўнг, 14 декабрь куни Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилинди. Оқибатда унинг ваколатлари тўхтатилди.

Бирлашган тергов гуруҳи 14 декабрь куни парламентда импичмент эълон қилинганидан кейин ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер бериш учун Сеул судига мурожаат қилганди. Жанубий Корея суди терговчиларнинг илтимосини қаноатлантириб, Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер берди. Ордерга эга терговчилар 3 январь куни мамлакат тарихида биринчи марта президент қароргоҳига уни ҳибсга олиш мақсадида етиб борган, аммо терговчилар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш бўйича бўлган беш соатлик қарама-қаршиликдан сўнг унга қарши ордер ижросини тўхтатишга қарор қилган.  7 январь куни Жанубий Корея суди мамлакат президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун яна ордер берди.  15 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Жанубий Корея президентини фитна иши бўйича ҳибсга олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Юн Сок Ёль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг