Жанубий Корея суди мамлакат тарихида илк марта президентни ҳибсга олишга ордер берди

Олам

image

Жанубий Корея суди терговчиларнинг илтимосини қаноатлантирди ва мамлакатнинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Бу мамлакат тарихида биринчи марта вақтинчалик лавозимидан четлаштирилган, лекин расмий равишда вазифасини бажарувчи давлат раҳбарига нисбатан бундай ордер берилишидир. Илгари Юн Сок Ёль фитнага уриниш иши бўйича уч марта сўроққа келмаган.

Агентлик манбаларига кўра, Сеул Ғарбий округ суди Юн Сок Ёлни учта айбда ҳибсга олишга ордер берган – мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, конституцияга зид равишда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш ва ғалаёнга уриниш. Шунингдек, суд ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари президент қароргоҳида тинтув ўтказишга рухсат берди.

Маълумот учун, 29 декабрь куни Юн Сок Ёль учинчи бор юқори мартабали мансабдор шахсларнинг Коррупцияга қарши тергов бошқармасида давлат тўнтариши бўйича чақирувга жавоб бермади. Ҳуқуқий амалиётга кўра, учинчи чақирув охиргиси ҳисобланади ва унинг ортидан ҳибсга олиш учун судга мурожаат қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Аммо бу ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинди. Шундан сўнг, жорий йилнинг 14 декабрь куни Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилинди. Оқибатда унинг ваколатлари тўхтатилди. Энди Конституциявий суд депутатларнинг қарорини тасдиқлаши ёки президентни лавозимига қайтариш бўйича қарор қабул қилиши лозим.

Бирлашган тергов гуруҳи 14 декабрь куни парламентда импичмент эълон қилинганидан кейин ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер бериш учун Сеул судига мурожаат қилди. Қўшма тергов гуруҳи таркибида Юн Сок Ёль билан боғлиқ ишни ўрганаётган бошқарма, полиция ва Мудофаа вазирлиги вакиллари бор. Жанубий Корея қонунчилиги амалдаги президентни фитна ёки давлатга хиёнат учун жиноий жавобгарликка тортишга рухсат беради.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Жанубий Корея ордер Юн Сок Ёль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг