Жанубий Корея Президенти вақтинча лавозимидан четлатилди
Олам
−
15 Декабрь
2836Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Миллий Ассамблея томонидан эълон қилинган импичмент масаласи Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилгунга қадар лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Мамлакат Бош вазири Хан Доксу муваққат президент вазифасини бажаради. У декабрь ойининг бошида кўплаб истеъфолар ва Президентнинг истеъфога чиқишига чақириқлар кучайиб бораётганидан кейин муваққат раҳбар этиб тайинланганди.
Конституциявий суд иш юритишни бошлайди ва импичментни тасдиқлаш ёки Юн Сок Ёлни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ишни кўриб чиқиш 6 ойгача давом этиши мумкин. Яъни суд 180 кун ичида уни президентлик лавозимидан озод этиш ёки унинг ваколатларини тиклашни аниқлаши мумкин. Агар у лавозимидан четлатиладиган бўлса, 2017 йилда собиқ президент Пак Кин Хедан кейин ҳокимиятдан четлатилган иккинчи президентга айланади ва 60 кун ичида унинг ўринбосарини танлаш учун миллий сайлов ўтказилиши керак.
Маълумот учун, Юн Сок Ёль 2019-2021 йилларда мамлакат бош прокурори бўлган, 2022 йилги сайловда ғолиб бўлиб, президентлик лавозимини эгаллаган.
Жанубий Кореяда 40 йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта бўлган Юннинг ҳарбий ҳолат жорий этиши бор-йўғи олти соат давом этди, бироқ катта сиёсий ғалаёнларга сабаб бўлди, дипломатик фаолиятни тўхтатди ва молиявий бозорларни чалкаштириб юборди. Парламент уни бекор қилиш учун бир овоздан овоз берганидан кейин Юн ўз фармонини бекор қилишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея парламенти Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берганди. Овоз беришда барча 300 депутат иштирок этганди. Импичментни 204 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. 85 киши қарши чиққан, уч нафари бетараф, яна 8 нафари эса ҳақиқий эмас деб топган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь