Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Олам
−
09:05
4792Ҳуқуқ-тартибот идоралари Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни фитна иши бўйича ҳибсга олди. Бу ҳақда юқори мансабдор шахсларнинг коррупцияга қарши тергов департаменти хабар берди.
"Маҳаллий вақт билан соат 10:33да президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордери ижро этилди", дейилади хабарда.
Юн Сок Ёль фитначилар етакчиси сифатида исённи уюштирганликда гумон қилинмоқда.
Жанубий Корея президентининг адвокатлари Юн Сок Ёль 15 январь куни Коррупция бўйича бош тергов бошқармаси терговчилари томонидан сўроқ қилинишини айтди. Юннинг ўзи ҳам “қон тўкилмаслиги” учун сўроққа боришга рози бўлганини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, президент унга нисбатан олиб борилаётган терговни ноқонуний деб атади.
Ўз навбатида, мамлакатнинг энг йирик мухолифат кучи – "Тобуро" демократик партияси Юннинг ҳибсга олинишини “демократия ва қонун устуворлигини тиклаш йўлидаги биринчи қадам” деб атади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёль Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Аммо бу ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинди. Шундан сўнг, 14 декабрь куни Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилинди. Оқибатда унинг ваколатлари тўхтатилди.
Бирлашган тергов гуруҳи 14 декабрь куни парламентда импичмент эълон қилинганидан кейин ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер бериш учун Сеул судига мурожаат қилганди. Жанубий Корея суди терговчиларнинг илтимосини қаноатлантириб, Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер берди. Ордерга эга терговчилар 3 январь куни мамлакат тарихида биринчи марта президент қароргоҳига уни ҳибсга олиш мақсадида етиб борган, аммо терговчилар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш бўйича бўлган беш соатлик қарама-қаршиликдан сўнг унга қарши ордер ижросини тўхтатишга қарор қилган. 7 январь куни Жанубий Корея суди мамлакат президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун яна ордер берди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь